Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 15 сентябрдан нотурар жой объектларидан фойдаланмаганлик учун санкциялар жорий этилади

15 сентябрдан нотурар жой объектларидан фойдаланмаганлик учун санкциялар жорий этилади


«Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

2018 йил 4 сентябрда «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 майдан бошлаб илгари хусусийлаштирилган, бироқ ҳозир қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда майдони 1 минг ваундан ортиқ м2 ниташкил этувчи фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорларига нисбатан анча кескин чоралар қўлланила бошлади. Юридик шахслар ЯСТдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдилар, бундай объектлар учун мол-мулк солиғи ваерсолиғи ставкаси 2−10 баравар ошди, уларнинг мулкдорларига нисбатан солиқлар бўйича имтиёзлар вапреференцияларни қўллаш тўхтатилди.

Буишбилармонлар фаоллигини оширди— 1,5 мингта корхона фаолияти тикланди ва12 мингта иш ўрни яратилди.

Энди мазкур тартиб, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари ваэгаллаган майдон ҳажмидан қатъи назар, барча тоифадаги қурилиши тугалланмаган объектлар, бўш турган бинолар, нотурар иншоотлар вафойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларига (бундан кейин— фойдаланилмаётган объектлар) нисбатан татбиқ этилади. Яъни объект қачонлардир хусусийлаштирилган ёки хусусийлаштирилмаганлиги муҳим эмас, шунингдек уэгаллаган квадрат метрлар ҳам аҳамиятга эга эмас (илгари йирик объектлар юзасидан эътироз билдирилган, юқорига қаранг).

Шутариқа, 2018 йил 15 сенятбрдан бошлаб фойдаланилмаётган объектлар мулкдорлари— юридик шахсларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар вабошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;

мол-мулк ваерсолиқларини 2 карра миқдорда тўлаш, 6 ой ўтгандан сўнг— 5 карра, 12 ой ўтгандан сўнг вакейинчалик— ўрнатилган ставкага нисбатан 10 карра миқдорда тўлашга ўтказиш (ДСҚга солиқларни оширилган ставкалар бўйича ҳисоблаш ва ҳисобланган суммаларни солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига киритиш ҳуқуқи берилди);

қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзлари вапреференциялар амал қилишини тўхтатиш.

Фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссиялар (вилоят даражасида) ватегишли ишчи гуруҳлар (туман даражасида) бундай объектларни аниқлайдилар.

Жиддий ўзгартириш— инвентарлаш пайтида объект майдонининг 50 фоизи (битта бино ёки нотурар жой контури доирасида) товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқаришга жалб этилмаган бўлса, уфойдаланилмаётган деб топилади. Илгари комиссия объект сўнгги 12 ой бўш турганини исботлаши зарур эди. Бундан ташқари, объектни сотиб (қайта расмийлаштириб) ёки уни сотувга қўйиб, вақтинча (3 ой) муаммодан қутулиш имкони бўлмайди. Бу «туйнук» ёпиб қўйилди.

Хуллас, инвентарлашдан сўнг Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи объектдан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни тақдим этиш ҳақида мулкдорга сўровнома юборади. Мулкдор 2 ойлик муддатда «йўл харитаси» кўринишида унга жавоб бериши керак, унда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш объектини барпо этиш, объектни аниқ ижарачиларга тақдим этиш, муайян инвесторлар (шериклар)ни жалб этиш ва ҳ.к. назарда тутилиши мумкин. Фойдаланилмаётган объект фаолиятини тиклашнинг аниқ муддатлари вамолиялаштириш манбаларини кўрсатиш талаб этилади.

«Йўл харитаси» юқори турувчи ташкилот (мавжуд бўлган тақдирда) билан келишилади ваидоралараро комиссия томонидан тасдиқланади. «Йўл харитаси» тақдим этилмаса ёхуд ижро этилмаса, қандай йўл тутилади? Идоралараро комиссия юқорида кўрсатилган таъсир чораларини қўллаш ҳақида хулоса чиқаради. Мулкдор хулоса билан танишганидан кейинги ойдан бошлаб унга нисбатан юқорида кўрсатилган чоралар кучга киради.

Тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш вазифаси юкланган давлат органлари вабошқа ташкилотларнинг айбига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошира олмаган мулкдорларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилмайди.

Мулкдорлар— жисмоний шахсларга нисбатан ҳам чоралар қўлланилмайди.

«Йўл харитаси"ни тақдим этган ваамалга оширишни бошлаганлар мулкдорлардан идоралараро комиссиянинг мулкдор (унинг розилиги бўлган тақдирда бошқа ташаббускорлар, ш.ж. ижарага олувчилар) томонидан «йўл харитаси» (инвестиция лойиҳаси) тақдим қилинган, шунингдек, унинг амалга оширилиши ҳақидаги хулосаси санасидан кейинги календарь чоракликдан бошлаб санкциялар олиб ташланади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: