Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «Барча таълим муассалари раҳбарлари сертификатциядан ўтади»— Азиз Абдуҳакимов

«Барча таълим муассалари раҳбарлари сертификатциядан ўтади»— Азиз Абдуҳакимов


Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов таълим муассасалари раҳбарлари сертификатциядан ўтишини ватурли малака ошириш курсларида малака оширишини таъкидлади.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов «Uzbekistan today» мухбири билан суҳбатда халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди.

—Ўқитувчининг обрў-эътибори ваижтимоий мавқеини ошириш дастурини қабул қилиш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

—Ҳа, бундай дастурни қабул қилиш 2018 йилнинг ноябрига режалаштирилган. Мазкур дастур жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини кенг тарғиб қилиш, ўқувчиларнинг ютуқларини оммалаштириш, таълимдаги долзарб муаммоларни ёритиш, махсус ўқув дастурларини эфирга узатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш бўйича қатор тадбирларни ўз ичига олади. Ушбу вазифани бажаришда таълим тизимининг асосий ахборот ҳамкори «Маданият вамаърифат» телеканали бўлади. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, вазирлик ваидоралар, шунингдек таълим муассасалари раҳбарлари телевидениеда мунтазам равишда чиқишлар қилишади. Биз телевидение вабошқа оммавий ахборот воситалари ёрдамида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ишларини олиб боришни режалаштирмоқдамиз.

—Кадрлар малакасини ошириш мактабларда малакали кадрлар билан ишлашга муносабатни ўзгартириш зарур. Ушбу йўналишда қандай ишлар амалга оширилди?

—Гапингизга қўшиламан. Болалар дарс қолдирмасликлари учун машғулот қизиқ бўлиши керак. Бунафақат ўқитувчиларга, балки мактабда яратилган шароитларга ҳам боғлиқ. Бунинг учун мактаб бошлиғи менежер бўлиши лозим. Умактабда етишмаётган нарсаларни ҳис қилиши вабумуаммоларни бартараф этиш учун ташкилий муаммоларни ҳал қилиш керак. Мактабда қўшимча машғулотлар ўтказилиши, атроф-муҳит васпорт бўлимлари ишлаши, маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши таъминланиши лозим. Эндидан бошлаб, шуасосда раҳбарлар танланади.

Биз умум таълим муассасалари раҳбарларига қўйиладиган талабларини кўриб чиқамиз. Барча раҳбарлар сертификатциядан ўтади ватурли малака ошириш курсларида малака оширадилар.

А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизимининг раҳбарлари вамутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш институтида, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаби раҳбарлари учун халқ таълими соҳасида менежерлик кўникмаларини ўрганиш курслари ташкил этилади.

Директорларга ўз лойиҳаларини амалга оширишга имкон бериш учун улар мактабларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини эркин равишда тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлишди. Шубилан бирга, мактабга қўшимча ресурсларни сафарбар қилиш бўйича ишларни такомиллаштириш учун жамғармаларнинг умумий миқдоридан 10 фоизи миқдорида директорлар моддий рағбатлантирилади.

Шунингдек, умумтаълим муассасалари педагогик кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқамиз. Шубилан бирга, малакани белгилашнинг асосий мезонлари ишстажи эмас, балки тегишли фанни ўқитиш даражасидаги билим ва кўникмалари даражасига эътибор қаратилади. Бошланғич таълим муассасалари раҳбарлари вапедагогик ходимлари учун малака ошириш тизими тубдан ислоҳ қилинади. Бу ўқув дастурлари вадастурларни оптималлаштириш, масофавий таълимни ўз ичига олган инновацион таълим усулларини кенгайтириш, умуман, ушбу жараённинг самарадорлигини ошириш имконини беради.

Биз профессионал ўқитувчилар мактабларни тарк этмасликларига ёрдам беришимиз керак. Шусабабли, 2019 йил 1 январдан бошлаб пенсиядаги ўқитувчилар пенсияларини тўла ҳажмда олиши ҳақида қарор қабул қилинди. Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Халқ таълими тизимидаги ислоҳотларга кўмаклашиш фонди ташкил этилди. Ушбу жамғарма маблағларининг бир қисми ёшлар учун истиқболли вамалакали мутахассисларни жалб этишга қаратилади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: