Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқда 13 млрд. сўм маблағга янги лойиҳа!

Учқудуқда 13 млрд. сўм маблағга янги лойиҳа!

Мамлакатимиз раҳбарининг шу йил март ойида Навоий вилоятига ташифи чоғида "Навоий кон-металлургия комбинати”Давлат корхонасига Учқудуқ туман аҳолиси учун оммавий дам олиш масканини қуриб, фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилган эди. Бугунги кунда корхона томонидан "Учқудуқ” сунъий кўл ҳавзасини қуриш лойиҳа сметаси ишлаб чиқилди.

Шимолий кон бошқармаси ижтимоий ривожлантириш бўлими бошлиғи Азиз Тешаевнинг маълумот беришича, кўл мажмуасининг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. 13 миллиард сўм эвазига барпо этилаётган сув ҳавзасида ҳам сувда, ҳам қуруқликда аҳоли учун ҳордиқ чиқариш имкониятлари яратилади.

Сув ҳавзасида катамаран ва қайиқларда учиш, сув юзасида сайр қилиш, қуруқликда эсаистироҳат боғи, мусиқали фаввора, овқатланиш шахобчалари, волейбол ўйингоҳи, теннис майдончаси ҳамда чўмилиш соҳили (пляж) барпо этилади.

Туман марказида бу каби сунъий кўлнинг барпо этилиши ҳудудимизда ҳар қатраси зарга тенг - сувдан такроран фойдаланиш имконини беради. Иккинчи яна бир муҳим жиҳат бу оби-ҳаёт шаҳарни кўкаламзорлаштиришда ҳамда ҳудуд микроиқлимини бирмунча яхшилашда жуда зарур бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: