Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ – ЭНГ ЯХШИ ҚЎНҒИРОҚ!

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ – ЭНГ ЯХШИ ҚЎНҒИРОҚ!

 

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Учқудуқ тумани таълим масканларида ҳам биринчи қўнғироқ садолари янграб, "Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди.

"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган мустақиллик дарсларида халқимизнинг азалий орзуси, миллий ўзлигимизни англаш, ғурур-ифтихоримиз тимсоли бўлмиш истиқлолнинг аҳамияти, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бугунги тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етиш шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчи экани таъкидланди.
– Юртимизда янги ўқув йили дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида учрамайдиган эзгу анъана билан бошланади, – дейди Учқудуқ туман халқ таълими бўлими бошлиғи Нурладин Муратов. – Мактаб остонасига илк қадам қўйган ҳар бир ўғил-қизга ўқув йилининг биринчи куни Президентимизнинг махсус совғаси топширилади. 2018-2019 ўқув йилида туманимизда биринчи синфга ўқишга қабул қилинган 860 нафар болажонга Президентимиз совғалари – дарсликлар, ўқув анжомлари тантанали тарзда топширилди. Бугунги кунда туманимизда 19 та умумтаълим мактаби фаолият кўрсатмоқда. Мавжуд мактабларни 2018-2019 йилги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, 1,3,4 ва 13-сонли умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

– Фарзандим Азиза Ражабова бу йил биринчи синфга борди, – дейди Бафоева Шахло.

– Президентимиз совғаси – дарсликлар, мактаб анжомларидан иборат тўпламни қўлига олган болаларнинг хурсандлигини кўрсангиз эди. Тўпламдаги барча ўқув қуроллари боланинг тафаккури, дунёқарашига мослиги, уларни тайёрлашда асосан ёрқин ранглардан фойдаланилгани, маънавий-ахлоқий меъёрлар, санитария-гигиена талаблари, давлат стандартларига қатъий амал қилингани таҳсинга сазовордир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: