Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Автокорхона ишчиси велосаёҳатга чиқди

Автокорхона ишчиси велосаёҳатга чиқди

 

   ШКБга қарашли 1-автокорхонанинг бош диспетчери Ботир Мирзоев "Бухорога ҳам саёҳат, ҳам зиёрат” велосаёҳатини уюштиришни ният қилди. Навбатдаги меҳнат таътилида бу саёҳатни режалаштирган Ботир аканинг қарйиб уч кунлик йўли Қизилқум чўллари орқали ўтади. Учқудуқ-Зарафшон- Зафаробод йўллари текис варавон бўлсада чўл давомида қарши томондан эсиб турган шамол ҳаракатланишни бир оз қийинлаштириши аниқ. Шунинг учун тезлик соатига 20-30 км кам ҳам бўлиши мумкин. Аммо бу қийинчиликлар қаҳрамонимизга эш эмас. Чунки учқудуқлик Ботир Мирзоев ана шундай кунларни 1982 йилдан буён кутади.

–Чунки талабалик йилларимдан бундай велосипед билан саёҳатга чиқишни орзу қилардим. Аммо шу кунгача бунинг иложи топилмади. Юртимизда ички туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли мен бугун бехатар саёҳатга чиқяпман. Ниятим бутун ислом дунёси келиб кўришга муштоқ "Етти пир” номи билан машҳур азиз авлиёларнинг руҳи покларини зиёрат қилиш. Улардан руҳий мадад олиш. –дейди -қаҳрамонимиз Ботир ака. 

ШКб ишчиси бўлган Ботир ака Учқудуқдан Бухоро вилоятидаги зиёртагоҳларгача қарйиб 600 км лик масофани энг яқин дастёри велосипеди билан босиб ўтади. Машаққатлар ҳали олдинда, бироқ юртимиздаги тинчлик, тўкин-сочинчилик уни сафари ёдда қоларли, таассуротларга бой бўлишига хизмат қилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: