Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ШКБ ёшлари яна ташаббус билан чиқишди

ШКБ ёшлари яна ташаббус билан чиқишди

 

    Ёшлик доимо янгиликлар яратувчиси бўлганлиги учун эмас шиддаткорлиги билан олқишларга сазовор бўлган. ШКБда бугунги кунда 4 мингга яқин ёшлар меҳнат қилади. Уларнинг орзу истаклари каби умидлари ҳам бисёр. Улар эртанги кунлари учун Қизилқум чўллари бағрига ниҳол қадашади. Ахир шу замин, шу макон уларники. Бу гал ҳам мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёнаси арафасида таъмирлаш ишлари тугатилаётган "Кончи” сиҳатгоҳининг тозалаш ишларига кўнгилли сифатида Ўзбекистон ЁИ ШКБ бошланғич ташкилоти аъзоларидан 32 нафари иштирок этди. 3млрд сўм эвазига ўзача чирой очаётган сиҳатгоҳ тез кунларида Учқудуқнинг энг чиройли масканларидан бирига айланиши турган гап.

Аслида, қурилишдан мақсад — ободлик. Бу фақат ҳудуд эмас, балки кўнгил ободлигидир. Инсонлар ҳар бир иморат, маскан, борингки, оддий фавворада ҳам ўзининг эркин ва фаровон ҳаётини кўрса, шунга интилиб яшаса, ўзи истаган ёруғ манзилга, албатта, етади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: