Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳарбийлашган қўриқлаш отряди ишчилари “Заковат”да

Ҳарбийлашган қўриқлаш отряди ишчилари “Заковат”да

 Юртимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами бизнинг кўп миллатли ШКБжамоасида ҳам кўтаринки рухда кутиб олинди. НКМК Шимолий кон бошқармасининг барча бўлинмаларида байрам тадбирлари маънавий-маърифий кечалар, беллашувлар ўтказилмоқда. Хусусан 29-август 2018 йилда ШКБ га қарашли Идоравий Ҳарбийлашган қўриқлаш отряди ишчи-ҳодимлари ўртасида "Заковат” интеллектуал ўйини ташкиллаштирилди. Бу интелектуал беллашувни ташкил этишдан мақсад ИҲҚО ишчи-ходимлари ўртасида билим ва салоҳият борасида соғлом рақобатни шакллантириш , бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўлди. Беллашувда 2та жамоа "Билимдонлар” ва "Зукколар” билимларини синовдан ўтказишди.

Интеллектуал беллашувни ШКБ кадрлар бўлими бошлиғининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари У.Н.Бадалов ва маънавият ва маърифат ишлари бўйича мутахассис К.Г.Мукаррамовалар оқилона баҳолаб боришди.

Уйин давомида иштирокчиларнинг ҳаяжонларига қизиқарли баҳс-мунозаларига гувоҳ бўлдик ва асосийси бир қанча ёшларни бирлаштиришга, жипслаштиришга, уларнинг бир жамоа сифатида олға қадам ташлашларига эриша олдик десак муболаға бўлмайди. Ёшларни бирлаштирувчи бундай тадбирларни кўпайтириш бизнинг асосий мақсадимиздир.

Фаррух Абдимўминов

Ўзбекистон ЁИ ШКБ бошланғич ташкилоти етакчиси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: