Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЎҚИТУВЧИЛАРГА АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

ЎҚИТУВЧИЛАРГА АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

"Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тартибиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог-ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан кредитлар берилиши ҳақида ҳам айтилган.

Қарорда, шунингдек, ҳар йили арзон уй-жойларнинг бир қисмини халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга ажратиш ҳам белгиланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қатор вазирлик ва тегишли компаниялар билан биргаликда икки ой муддатда ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй-жойларнинг бир қисмини халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида дастлабки бадали 10 фоиз бўлган ипотека кредити сифатида бериш тартибини ишлаб чиқиш топширилган.

Шунингдек, "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида педагог ходимларнинг оила аъзоларига иссиқхона ташкил этиш, қорамол, парранда сотиб олиш ва тадбиркорлик фаолияти учун 3 йиллик муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоиз ставка миқдорида кредитлар бериш тартибини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Улуғбек ТЎРАЕВ,

Учқудуқ туман адлия бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: