Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ЭЪТИБОРДАН МИННАТДОР ҚАЛБЛАР

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ЭЪТИБОРДАН МИННАТДОР ҚАЛБЛАР

Инсон манфаатлари олий қадрият саналган мамлакатимизда соғлом кишилар қаторида ногиронлиги бўлган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга ҳам давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, ҳокимлик, турли корхона ва ташкилотлар раҳбар ходимлари, депутатлар ва ҳомийлар иштирокида халқ сайилларию тантанали байрам кунларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниши, уларга маънавий мадад, моддий кўмак берилаётгани, эҳтиёжлари ўрганилиб, беғараз ёрдам кўрсатилаётгани халқимизнинг инсонпарварлик, саховатпешалик, бағрикенглик сингари миллий қадриятлари намунаси сифатида намоён бўлмоқда.

Аҳолига худди шундай инсонпарварлик ёрдами кўрсатилган тадбирлардан бири бугун 31 август куни Учқудуқ туман ҳокимлигида ўтказилди.

Йиғилганларни туман ҳокими Соли Хамроев, туман прокурори Шавкатжон Шерназаровлар халқимизнинг асрий орзуси тантана қилган кун – Мустақиллик байрами билан муборакбод этдилар.

"Маҳаллада ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда Учқудуқ тумани маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 13 нафарига улашилган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бу совғалар эътиборга муҳтож кишиларга меҳр нури, қувончу шодлик нафасини улашгани аниқ.

– 3 нафар вояга етмаган фарзандларим бор, – дейди "Айтим” маҳалласи фуқароси Ойгул Темирова. – Турмуш ўртоғим тиббий кўмакка муҳтож. Энг улуғ ва энг азиз байрам мустақилликнинг 27 йиллиги байрами кунларида 15 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғаси беришди. Бундан нафақат мен, балки болаларим ҳам жуда хурсанд бўлди.

Ҳа, байрам арафасида улашилган совғалар хонадонларга ўзгача байрам шукуҳини олиб кирди.

Мулдир БУРКИТБАЕВА, ўз мухбиримиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: