Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ...БИЗДАН БАХТЛИ ОДАМ ЙЎҚ!

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ...БИЗДАН БАХТЛИ ОДАМ ЙЎҚ!


Туманимиздаижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида 4 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ тўйи туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилди.

Ранг-баранг гуллар ва шарлар билан миллий қадриятларимизга хос безатилган "Шоҳимардон” тўйхонасига юз-кўзларида бахтиёрлик балқиб турган келин-куёвлар карнай-сурнай садолари остида кириб келдилар. Уларга термулиб турган ота-оналарнинг кўзларида қувонч ёшлари қалқиди. Қўллар дуога очилди: "Илоҳим, қўшганингиз билан қўша қаринг. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз янада фаровон бўлсин. Бундай эзгу ишлар бошида турганларнинг умрлари узоқ бўлсин”.


Нуронийлар, келин-куёвларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари иштирок этган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёшларнинг бахтиёр ва фаровон яшаши учун замонавий шароит яратиш, ҳаётда муносиб ўрин топишига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Янгидан оила қураётган келин-куёвларга туман ҳокимлигининг маиший техникалардан иборат совғалари тақдим этилди. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан эса китоблар тўплами берилди.

– Бугун биздан бахтли одам йўқ, – дейди куёвлардан бири Сирож Суюнов. - Бундай юксак ғамхўрликни оқлаш учун сидқидилдан меҳнат қиламиз. Фарзандларимизни ҳам шундай юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаймиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: