Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: САЙЛОВ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ давра суҳбатида муҳокама қилинди

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: САЙЛОВ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ давра суҳбатида муҳокама қилинди



Яқинда туман ҳокимлигида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказ раҳбари, халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва бир қатор жамоатчилик жамғармалари вакиллари ҳамда туман сайлов комиссияси аъзолари иштирок этди.


Маълумки, мамлакатимизда сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Тизим тартибли йўлга қўйилган бўлса-да, баъзан турли норозилик ва ишончсизлик ҳолатлари кузатилгани ҳам бор гап. Шу боис таклиф этилаётган Сайлов кодекси лойиҳасида сайловчиларнинг овоз беришини назорат қилишга йўл қўймаслик, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора амалга оширилишига эътибор қаратилган.

Давра суҳбати давомида Сайлов кодексини янада такомиллаштириш учун сайловчилар хоҳиш ва истакларини ўрганиш, мазкур кодексни кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш юзасидан депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув очиқ-ошкора, ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилиб, кўплаб фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Нигора АМОНОВА,

халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши ЎзМТДП депутати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: