Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқда 13 млрдлик дам олиш маскани

Учқудуқда 13 млрдлик дам олиш маскани

 

 

   "Орион” хабар қилади:

 

 

  Учқудуқда 13 млрдлик дам олиш маскани

 

Мамлакатимиз раҳбарининг шу март ойида Навоий вилоятига ташифи чоғида "Навоий кон-металлургия комбинати”Давлат корхонасига Учқудуқ туман аҳолиси учун оммавий дам олиш масканини қуриб, фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилган эди. Бугунги кунда корхона томонидан "Учқудуқ” кўл ҳавзасини қуриш учун лойиҳа сметалар ишлаб чиқилди.

Шимолий Кон бошқармаси Ижтимоий ривожлантириш бўлими бошлиғи Азиз Тешаевнинг маълумот беришича, кўл мажмуасининг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. 13 миллиард сўм эвазига барпо этилаётган сув ҳавзасида ҳам сувда, ҳам қуруқликда дам олиш имкониятлари яратилади. Сув ҳавзасида катамаран ва қайиқларда учиш, сув юзасида сайр қилиш, қуруқликда эса аҳоли дам олиши учун истироҳат боғи, мусиқали фаввора, овқатланиш шаҳобчалари, воллейбол ўйингоҳи, теннис майдончаси ва чўмилиш соҳили (пляж) барпо этилади.

Шунингдек, туман марказида кўлнинг барпо этилиши ушбу ҳудудда танқис ҳисобланган сувдан такроран фойдаланиш имконини яратади. Шахарни кўкаламзорлаштиришда ҳамда ҳудуд микро климатини яхшилашга бу оби-ҳаёт жуда зарур.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: