Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқда яна байрам

Учқудуқда яна байрам

 

  

  "Орион” хабар қилади:

  Учқудуқда яна байрам

 

Учқудуқ туманида энг азиз байрамимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тантаналари "Лочин” ўйингоҳида бўлиб ўтди. Туман ҳокими Соли Ҳамроев туман аҳлига табрик сўзларини йўллар экан, мустақиллигимизнинг қисқа фурсат ичида туманимизда қисқа фурсатда амалга оширилган ишлар, ҳали қилиниши лозим бўлган ва белгилаб олинган режалар ҳақида ҳам сўзлади. Учқудуқликларни байрам билан табриклаш учун ташриф буюрган НКМК бош директори ўринбосари Ҳамидулла Эргашов гигант корхона ҳисобланган НКМКнинг тамал тоши айнан Учқудуқдан бошланганини алоҳида таъкидлаб, бу ерда хизмат қилаётган минглаб кончиларни уларнинг яқинларини байрам билан табриклади. Ва учқудуқда истоқомат қилаётган меҳнаткаш аҳолининг бандлигини таъминлаш, мазмунли ҳордиқ чиқариши, соғлигини тиклашин учун НКМК раҳбарияти томонидан илгари сурилаётган дастурлар билан таништирди. Бу мустақиллик байрамида туманимиз ҳудудида хизмат қилаётган Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбийлари чиқиш қилишди. Айниқса саҳнадаги аскарларнинг одимлари дастурга ўзгача файз берди. болажонларнинг чиқиши уларга уланиб кетди.

"Учқудуқ” маданият саройи томонидан тайёрланган мусиқали компазицион дастурида 20дан ошиқ миллат ва элатлар яшаётган Учқудуқнинг бугунги тотувлиги, мамлакатимиз тинчлиги акс эттирилди. Асрлар оша дўст ва биродар, қондош бўлиб келган халқлар орасидаги дўстлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик улар ижро этган қўшиқ ва рақларда намойиш этилди. Халқимиз қўшиқларини суйиб эшитадиган "Учқудуқ” маданият саройи хонандаси Феруз Ибодуллаев ижросидаги янги "Чеча”қўшиғига томошабинлар ҳам ўйинга тушишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: