Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ИСТИҚЛОЛИМ – САОДАТИМ!

ИСТИҚЛОЛИМ – САОДАТИМ!

Тинчлик – дунёдаги энг бебаҳо неъмат. Бизнинг бахтимиз шундаки, биз ана шундай хотиржамлик, осойишталик устувор бўлган юрт фуқароларимиз. Буни ҳар бир юртдошимиз теран англамоғи, қадрламоғи лозим.

Зеро, тинчлик тараққиёт ва ривожланиш гаровидир. Бинобарин, мустақил ҳур диёримизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар янада самарали, янада изчил босқичга кўтарилди.

Ҳа, бугун ҳаётимиз осонроқ, оддий халқнинг қадри, турмуши тобора яхшиланиб елкасига офтоб тегди. Бу гаплар кимгадир баландпарвоздек, эриш туюлиши мумкин. Лекин бу ҳақиқат! Сизу биз, айнан мустақиллик туфайли бунга эришмоқдамиз. Шундай экан, истиқлол ҳаётимиз учун чексиз имкониятлар эшигини очиб берди, десак айни ҳақиқат, айтган бўлмиз!.

Шукурки, истиқлол неъмати боис, юртимизнинг ҳар бир гўшаси кундан-кун чирой очмоқда. Нафақат, пойтахтимиз, вилоятимиз марказида қолаверса, қизилқумнинг юраги бўлган Учқудуқда ҳам бир-биридан кўркам иншоотлар, таълим ва тиббий масканлар қад ростлаяпти.

Тўғриси, Қулқудуқ овулига олдин ҳам бир-икки бор йўлим тушган эди-ю, бироқ куни-кечаги ташрифдан сўнгги таассуротимни таърифлаш мушкул!

Олдинги ўйдим-ўйдим, қинғир-қийшиқ кўчаларнинг ўрнига равон асвальт тўшалган йўллар, кўркамлик касб этган ҳовлилар. Буларнинг бари шу ерда истиқомат қилаётган кексаю, ёшнинг, она ва боланинг чексиз қувончига сабаб бўлди, десам муболаға бўлмайди.

Айниқса, ўнлаб ижтимоий объектларни айтмайсизми?! Болалар боғчасида бўлган киши ўзини худди эртаклар оламига тушиб қолгандай ҳис этади. Негаки, болалар масканининг ҳар бир хонаси, ҳар бир деворида маҳорат билан чизилган расмлар бир эртакдан сўйлайди. Ишончим комилки, бу ерда тарбия топаётган кичкинтойлар эртаклар оламида, яхшиликлар, эзгуликлар тафтида камолга етади.

Сирасини айтганда, «Обод қишлоқ» дастури лойиҳасида амалга оширилаётган асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари бугун Қулқудуқ овулини яшартириб, яшнатиб юборибди.

Ана шундай тобора ободлик, кўркамлик касб этаётган диёримиз янада гуллаб-яшнайверсин! Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

Фарруҳ АБДИМЎМИНОВ,

Шимолий кон бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: