Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ

Қариси бор уйнинг файзи бўлакча бўлади. Улар дуога қўл очиб яратгандан эл-юртимизга тинчлик ва омонлик, фаровонлик ва равнақ сўрайди. Мана шундай ҳаётий, ҳикматга тўла гапларни такрорлашдан чарчамайдиган қарияларимиз, хонадонимизнинг файзи ва баракаси, десак ҳар томонлама тўғри бўлади.

Бугунги тинч ва обод ҳаётимизни барпо этишда хизмат қилган нуроний отахон ва онахонларимиздан тўрт нафари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами олдидан биринчи, иккинчи ва учинчи даражали "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Куни-кеча Абдижан Сарсенбаев, Мусладин Ермаханов, Жалғас Гаибов ва Санталаят Ниязметова сингари меҳнат фахрийлари истиқомат қилаётган хонадонларга "Бу ерда "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирган фуқаро истиқомат қилади” сўзи зарҳал ҳарфлар билан ёзилган битиклар ўрнатилди.

-Нуронийларни тез-тез ёдга олиб, улардан хабар олиб турамиз, -дейди "Йўлчилар” ОФЙ раиси Р.Рахимов. - Бугунгидай фаровон кунларга етишишимизда уларнинг ҳиссалари жуда каттадир.

Дарҳақиқат, халқимизнинг ўзига хос бетакрор одатларидан бўлган катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш қон-қонимизга сингиб кетган қадриятлардандир. Ғарб мамлакатларида эса бунинг тамомила акси. Фарзанд озгина оёққа туриб, ўз ишларини йўлга қўйиб олса бўлди, у дарров ота-онадан алоҳида бўлиб, ўз билганича яшашга ҳаракат қилади. Бизда эса фарзанд ота-она билан қанча кўп яшаса, уларнинг дуосини қанча кўп олса, шунча ўзини бахтли, деб ҳисоблайди.Чунки, улар фарзандининг бахтли, саодатли бўлиши учун интиладилар.

Абдулла КЕРУЕНБАЕВ,

"Нуроний” жамғармаси Учқудуқ туман бўлими раиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: