Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: КОМИЛ ФАРЗАНДЛАР ОРЗУСИДА

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: КОМИЛ ФАРЗАНДЛАР ОРЗУСИДА


Ҳаётга теран нигоҳ билан боқиш, уни борича англаш, маънавият сарчашмасидан баҳраманд бўлиш аслида болаликдан бошланади. Ҳар қандай қудратли давлатнинг довруғи, халқининг шаъни, порлоқ келажаги, эртанги нурли истиқболи, албатта, шу давлатнинг комил фарзандлари ҳисобланади.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони замирида ҳам улар тарбияси ва келажаги учун барча шарт-шароитлар яратилиши билан боғлиқ устувор вазифалар қўйилганлиги бежиз эмас.

Ҳа, бугунги кунда давлатимизда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш учун катта давлат бюджети маблағлари ажратилиб, соғлом ва ҳар томонмала ривожланган ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш йўлида кўп минг сонли мутахассислар меҳнат қилмоқда.

Биргина, Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги ПФ-5686 –сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3630 – сонли қарори асосида «Алтинтау» ОФЙ Қулқудуқ овулидаги 4-сонли «Булдиршин» мактабгача таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қарийб, 1 млрд. сўм маблағ эвазига бутунлай янгича қиёфа касб этган таълим даргоҳида шаҳар марказидагидан қолишмайдиган шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Шунингдек, дастур лойиҳасидаги яна бир маскан «Узунқудуқ» ОФЙ Узунқудуқ овулидаги 9-сонли «Балдирған» мактабгача таълим муассасасининг янгидан қурилиши режалаштирилган.

Инвестиция дастури доирасида туман марказида 125 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси қурилиши ҳозирда жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

«Барака – Бино» МЧЖ томонидан 3 млрд. 850 млн. сўм маблағ эвазига қад ростлаётган мазкур мактабгача таълим муассасаси биноси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Шу ўринда, давлатимиз раҳбарининг "Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорисоҳада кўп йиллардан буён самарали фаолият юритаётган ходимлар учун айни муддао бўлганлигини таъкидлаш ўринли.

Унга кўра, таълим муассасаларида ишлаётган ўрта – махсус билимга эга бўлган 15 дан ортиқ педагог-тарбиячилар Навоий давлат педагогика институтининг махсус сиртқи бўлимида ўқишни давом эттирмоқдалар. Таҳсил давомида мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия беришнинг ўзига хос хусусиятлари, нозик жиҳатлари ва жаҳон андозаларига мос усул ва услубларни ўзлаштирмоқдалар.

«Гўзаллик туйғусини сингдирмай туриб, тўлақонли баркамол инсонни вояга етказиш мумкин эмас» деган эди, ҳинд шоири Нобель мукофоти соҳиби Робиндранат Тагор.

Дарҳақиқат, қизилқум кенгликларидаги олис овуллардаги болалар масканлари шамолда шовуллаб турган ранг-баранг гуллар, турли атракционлар, ҳатто деворларининг ҳар қаричи ҳам китобнинг ҳар бир муқоваси каби сўзлайди. Уларга боққан жажжи кўзлар қувнайди, ҳайратдан қорачиқлар янада кенгаяди. Буларнинг бари болаларнинг беғубор қалбларига хос бўлган уйғунлик эмас-ми?!

Нигора АМОНОВА, Учқудуқ туман мактабгача таълим бўлими мудири.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: