Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Қурбон ҳайити намози ўқилди

Қурбон ҳайити намози ўқилди

"ОРИОН” хабар қилади:

Қурбон ҳайити намози ўқилди

21 август, сешанба тонгида Учқудуқ туманидаги масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди.Учқудуқ жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди.Осмонимиз мусаффо. Бугун юртдошларимиз Хайит намозини адо этишди. Сахарга пешвоз чиқиш бахти ва завқини фақат тинчлик ҳукм сураётган заминда аҳил-иноқ ва келажакка ишонч билан яшаётган одамларгина англаши мумкин. Учқудуқда 30 яқин миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ умргузаронлик қилишмоқда. Бугунги Қурбон ҳайити маърузасида ҳам инсонларга меҳр кўрсатиш, уларнинг ўй-ташвишларини ўрганиб, яхшилик қилиш ғоят савобли тадбирлиги, шу маънода халқимиз саодатли турмуши йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши йўлидаги саъй-ҳаракатлар ғоят қадрли экани айтилди.

Ҳақиқатан ҳам, Ҳайит байрами хурсандчилик, шукроналик байрами. Гуноҳлардан покланган қалб, эзгуликка тўлади.Эзгуликка лиммо-лим диллардан тўкилган дуолар эса бешак ижобат бўлгай! Масжидга келган нуроний отахонларимиз ана шундай қутлуғ, фалак дарвозаси очилган дамларда юртга тинчлик-фаровонлик, дастурхонларга тўкинлик, қут-барака, келаси йил ана шундай ҳайит кунларига бекаму-кўст етиб бормоғлигимизни сўраб дуолар қилишди.
Барчамизга яна бир бор Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз Учқудуқликлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: