Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳарбийлар Учқудуққа ҳашарга келишди

Ҳарбийлар Учқудуққа ҳашарга келишди

 

 "ОРИОН” хабар қилади:

Ҳарбийлар Учқудуққа ҳашарга келишди

 

 

Бугун мамлакатимизда жумладан, Учқудуқ туманида ҳам кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилаяпти. Айниқса, кенг жамоатчилик томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига катта эътибор бериб келинмоқда. Халқимизда "Ҳашар-элга ярашар” деган нақл бор.Шунга амал қилган ҳолда жойларда ҳашарлар ташкил этилиши ҳудудлар ободлигига муҳим ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

 

Дарҳақиқат, юртимизда байрамлар ва қутлуғ кунлар олдидан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва орасталашга муҳим эътибор қаратган ҳолда ҳашарлар ўтказиш хайрли одатга айланган.
Ўзбекистон Республикаси Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ташкил қилинган умумхалқ ҳашарида Учқудуқ туманида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли қисмнинг ҳарбий хизматчилари ҳам фаол иштирок этишди. "Абай” маҳалласида жойлашган болалар ўйингоҳи, 10дан ошиқ кўп қаватли уйлар олди ҳарбийлар томонидан ободонлаштирилди.

 

- Ҳудудидимиз анчайин катта –дейди "Абай” маҳалласи раиси Комил ака Турдиев.- Икки кунлик ҳашар давомида 33та кўп қаватли уйлар атрофлари, 20 та болалар майдончалари тозаланди. "Ҳорманг”га мамлакатимиз сарҳадлари ҳимоячиларининг ташриф буюришлари айниқса, маҳалла ёшлари учун ҳам қизиқ, ҳам ҳавас уйғотди. Туманимиз ҳудудида хизмат бурчини ўтаётган Ватан ҳимоячиларининг ўз хизмат бурчларини намунали ўташлари бирга ана шундай умумхалқ ҳашарларида ҳам ўз фаолликларини кўрсатишди. Ватанни севиш – улуғ фазилат. Ёшларимизни ана шундай фазилатли қилиб тарбиялашимиз керак.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: