Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "ОРИОН" хабар қилади: Учқудуқда яна бир фаввора

"ОРИОН" хабар қилади: Учқудуқда яна бир фаввора

 

Испания элчиси Клавихо 1404-йилнинг сентябр-ноябр ойларида Амир Темурнинг Дилкушо боғида бўлганида беҳад ҳайратга тушган. Чунки

бу ерда усталик билан қурилган фаввораларни у ҳеч қаерда учратмаган эди. Кейинчалик у ўз таассуротларини қуйидагича баён этган: "Подшоҳ махсус қурилган баланд ўриндиқда ўлтирар ва унинг олдида суви тепага отилиб турган фаввора бўлиб, унда қизил олмалар қалқиб турарди…"

Клавихо бежизга ажабланмаган эди чунки XIV-XV асрларда юртимизда урф бўлган фавворалар ҳали Европа халқлари учун нотаниш эди.

21 аср бошларида Қизилқум чўлларига ташриф буюрганлар ҳам бир кун келиб бу саҳролар ўртасида ранг-баранг чироқлар билан жиҳозланган мусиқали фавворалар отилиб туришини эшитса ҳайратга тушиши аниқ эди. Замонавий илм-фан тараққиёти туфайли бугун Шимолий кон бошқармаси ҳомийлигида Учқудуқ шаҳрида 2 та сув оқими, чироқлар ва мусиқа уйғунлашиб, фусункор манзара ҳосил қилувчи, халқ тили билан айтганда "рақсга тушиб куйловчи” фаворралар отилиб турибди. Кишига ўзгача завқ берадиган ва инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатадиган бу фавворалар атрофи бугун доим одамлар билан гавжум. ШКБ ўз ишчи-хизматчиларига қулайлик яратиш мақсадида янгидан чирой очаётган "Кончи" даволаш-профилакторийси ҳовлисида 355млн сўм эвазига ладшафтли фавворани ишга туширади. Бу фаввора нафақат соғлигини тиклаш учун бу ерга ташриф буюрувчиларга балки шу атрофда яшовчи аҳолининг ҳам энг севимли сайргоҳига айланади.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: