Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: МЕН ТАЛАБА БЎЛДИМ!

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: МЕН ТАЛАБА БЎЛДИМ!

Бугун хурсандчилигимнинг чеки-чегараси йўқ. Нега десангиз, дилдаги орзуим ушалди. Мен талаба бўлдим. Ҳа, пухта билим олиб, изланган инсон албатта ўз мақсадига етишига яна бир карра амин бўлдим.

Жорий йилда мен Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги 1-сонли академик-лицейни аъло баҳоларга ўқиб тугатдим. Ҳужжатларимни Бухоро давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетига топширгандим. Тест синовларини муваффақиятли топшириб ўқишга контракт асосида қабул қилиндим.

Бу йилги тест синовлари очиқ, ошкора ўтди, дейишга тўла асосларимиз бор. Имтиҳон топширилган куннинг эртасига жавоблар эълон қилингани шаффофликни таъминлади.

Бундан жуда хурсандман. Энг муҳими, ўзимга бўлган ишончим янада ортди. Талаба бўлганим ҳозирдан менга янада кучлироқ ўқиш, изланиш, ўз устимда қаттиқроқ ишлаш масъулиятини юклади.

Талаба бўлганимни эшитган азиз падарибузрукворим Шимолий кон бошқармаси 3 – гидрометаллургия заводи бригадири Исматилло Бозоров ва волидаи муҳтарамам кончилик касб-ҳунар коллежи директори Нафиса Нажмиддинова ҳамда қавму қариндошларим мендан-да, кўпроқ севинишди.

Эндиги ниятим аъло баҳоларга ўқиб, келгусида Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатадиган етук шифокор бўлишдир.

Азиз талабалик илинжида юрган тенгдошлар, укажону, сингиллар, ўқинг, қунт билан ўқинг! Агар мақсад сари интилсангиз, албатта орзуингизга эришасиз. Мендек талаба бўласиз!

Муҳриддин НЕЪМАТОВ, Бухоро давлат тиббиёт институти 1-босқич студенти.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: