Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНМАЙДИ

ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНМАЙДИ

Агар хорижий фуқароларнинг юртимизда бўлиш муддати 30 кундан ошмаса. Бироқ, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш йўли билан улар вақтинчалик пропискага ўтишлари зарурлиги белгилаб қўйилган.

 

Бу каби ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қарорига биноан тадбиқ этилмоқда.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўладиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинчалик прописка асосида яшайдилар. Вақтинчалик прописка белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида амалга оширилади. Байрам ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно тарзида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш рухсатномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун вақтинчалик прописка уларнинг муайян яшаш жойида бўлган давр учун амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача бўлган даврда вақтинчалик прописка шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан ортиқ вақтга вақтинчалик прописка қилиш хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга бораётган шахслардан ташқари, шахсий доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўладиган фуқаролар бир ойдан олти ойгача бўлган муддат учун 5 АҚШ доллари, олти ва ундан кўп муддатга 10 АҚШ доллари давлат божи тўлайдилар.

Юқорида қайд этилган қарорга кўра, берилаётган бу каби енгиллик ва қулайликлар мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимининг бирмунча ортишига хизмат қилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: