Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва маҳсулотлар турини диверсификация қилиш орқали ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур тармоқда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этиш ички бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш – бутун мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ёғ-мой корхоналарида замонавий технологияларнинг паст даражада жорий этилганлиги ишлаб чиқариш фаолиятини замон талаблари даражасида назорат қилиш ва ҳисобини юритишга ғов бўлиб, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни талон-тарож қилиш ҳолатларига шунингдек, бошқа суиистеъмолчиликларга олиб келмоқда.

Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Президентимизнинг 2018 йил 19 январдаги "Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш бўйича "йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Мазкур "йўл харитаси”да чигитни қайта ишловчи ёғ-мой корхоналарини чигитни юклаш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнини реал вақт тизимида кузатиш жумладан, хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ўлчаш ва ҳисобини юритиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимлар билан таъминлаш белгилаб олинди.

Шунингдек, чигит, пахта ёғи, шрот ва шелухани ташийдиган юк автомашиналарининг ҳаракатланишини кузатиб бориш ва назорат қилиш мақсадида уларни замонавий GРS трекерлар билан жиҳозлаш турли талон-тарож ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олишга имкон яратади.

Зеро, мазкур стратегик тармоқда замонавий технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган арзон нархдаги пахта ёғи шрот ва шелуха билан таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: