Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ИИБ ТАШАББУСИ: ИИБ ходими қўлида китоб бўлади

ИИБ ТАШАББУСИ: ИИБ ходими қўлида китоб бўлади

Китобга меҳр қўйган, китоб орқали дунёни англаган инсон ёмонликдан йироқ бўлади, доим эзгулик ҳақида ўйлайди, хайрли ишларни амалга оширишга интилади. Шунинг учун асрлар давомида миллатимиз китобни боши устидаги токчаларда асраб келган

Бугун ҳам китобхонлик маданиятини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолаасини кенг оммалаштириш уларнинг маънавий оламини бойитиш, турли ёт ғоялар таъсиридан асрашда муҳим омил ҳисобланади.

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида китобхонлик тарғиботига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар, китоб ярмаркалари ўтказиб келинмоқда. Ана шундай ярмарка Учқудуқ туманида ташкиллаштирилди.

ИИБ ҳовлисида ташкил этилган китоб ярмаркаси ҳам китобсеварлар учун ҳақиқий туҳфа бўлди, десак, янглишмаймиз. Унда Учқудуқ туманида китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркада ички ишлар органлари ходимлари ўзлари ёқтирган мавзулардаги китоблардан харид қилишди.Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар осойишталик посбонлари ўртасида китобхонлик маданиятини оширишда, уларнинг маънавий оламини юксалтиришга хизмат қилади, албатта.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: