Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Абайхонлик давом этмоқда

Абайхонлик давом этмоқда

Азал-азалдан ўзбек ва қозоқ халқлари қўни-қўшни бўлиб ахил –иноқ яшаб келмоқда. Дини , тили, урф-одатлари бир-бирига яқин бу халқларнинг маданияти, маънавияти ҳам бир-биридан айро эмас. Қозоғистонда Навоийни севиб ўқишгани сингари бизда Абай ижодини мактаб дарслигиданоқ билишади.

– Абайнинг чин маънодаги қаҳрамонлигининг яна бир жиҳати у қозоқ адабий тилини бойитган сиймо сифатида ҳам қадрлидир. У ўз давридаги ёзув тилини тўғри йўлга солиб, уни халқ тили асосида юқори босқичга кўтара олган шоирдир. Айнан мана шу жиҳат уни қозоқ адабиётининг чўққисига кўтарди, – дейди Шимолий кон бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғининг

маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари Клара Мукаррамова. – Президентнинг 2018 йил 13 мартдаги "Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори билан Абайнинг бой меросини ўрганишда кўпмиллатли Учқудуқ туманида Шимолий кон бошқармасининг катта жамоаси ташаббус кўрсатмоқда. Шимолий кон бошқармасининг барча бўлинмаларида алоҳида тузилган режа асосида "Абай ижодида қардошлик ғоялари”, "Абай ва ўзбек адабиёти” мавзуларида ёш ҳаваскор шоирлар билан бадиий кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар, ўтказилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: