Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "ОРИОН” телестудияси хабар қилади: Иш ўринлари кўпаймоқда

"ОРИОН” телестудияси хабар қилади: Иш ўринлари кўпаймоқда

Учқудуқ тумани пойтахтдан 900 км, вилоят марказидан 300 км узоқликда жойлашган. Шунинг учун туманда аҳоли фаровонлигини ошириш, иш билан таъминлаш, бозорни арзон сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Президентимиз томонидан чўл ҳудудида ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлганлар учун имтиёзлар яратганлиги ҳам бу ишларнинг жадаллашига имкон бермоқда. Ўз ишини савдо сотиқ билан бошлаган «Ишонч Феруз» МЧЖда шу кунгача тўрт нафар ишчи хизмат қиларди. Мамлакатимизда бошланган тадбиркорлик ҳаракати бу жамоани ҳам янгиликлар қилишга ундади. «Ишонч Феруз» тамғаси остида профнастил шифер ва шлакаблок маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 25000 АҚШ доллари эвазига Хитойдан олиб келинган асбоб – ускуналар сабаб бир кунда 200 кв.м профнатил шифер ишлаб чиқарилмоқда. Шифер ва 500 та шлакаблок ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонада 10 та иш ўрни яратилган. Яна 4 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: