Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "ОРИОН” телестудияси хабар қилади: Энди Учқудуқнинг ўз балиғи бўлади

"ОРИОН” телестудияси хабар қилади: Энди Учқудуқнинг ўз балиғи бўлади

Тарихий маълумотларга қараганда бугун ўттиз миллион гектар майдонни эгаллаб ётган Қизилқум кенгликлари ўрнида бир пайтлар Тетис денгизи мавжланган. Буни Учқудуқ туманидаги Мингбулоқ овули атрофидаучрайдиган тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва суяклари, ҳатто ўрдакбурундинозаврнинг тошга айланган суяклари исбот этади. Буларнинг барчаси Қизилқум ҳудуди қачонлардир океаннинг бир бўлаги бўлганлигидан далолат беради.

-Демак бу ерларда нафақат чорвачиликни ривожлантириш, балки ўз вақтида денгиз маҳсулотларини етказиш мумкин дейди- учқудуқлик тадбиркор Ҳайитмурод Сафаров.

Туман аҳолисининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабидан келиб чиқиб Учқудуқда «Тўрт кран балиғи» МЧЖ га асос солинди. Туман ҳокимлиги томонидан Мингбулоқ овулидан тадбиркор учун 10 гектар ер ажратилиб берилди. Сунъий ҳовузда ҳозирда ишбилармон маблағи ҳисобидан 15 мингта балиқ чавоқлари ташланди. Балиқлар 6 ойда учқудуқ бозорларига чиқарилади. Энг асосийси олис чўл ҳудуди аҳолиси учун арзон ва сифатли маҳсулот ўз жойида етиштирилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: