Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Мард ўғлон” Учқудуқда

“Мард ўғлон” Учқудуқда

 

                                                  "ОРИОН” телестудияси хабар қилади:

                                           "Мард ўғлон” Учқудуқда

Бу йил Ўзбекистон тарихида биринчи бор йигитлар учун "Мард ўғлон” мукофоти таъсис этилди. Ўзининг билим ва иқтидори, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган мамлакатимиз ёшларидан бир гуруҳи бу мукофотга сазовор бўлди. Ана ўшалар орасида узоқ қизилқум кенгликларида меҳнат қилаётган зарафшонлик Истам Қудратов ҳам бор эди. Марказий Кон бошқамаси ишчиси Истамнинг бу мувофаққияти бутун НКМК хизмат қилаётган ёшларни ғурурлантирди. Боиси улар бир корхонада бир мақсад сари меҳнат қилишмоқда. Тенгдошларининг эришган шундай ютуғи билан табриклаш мақсадида ШКБ ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан Истамжон билан учқудуқлик ёшлар учрашуви ташкил этилди, "Мард ўғлон” Давлат мукофоти совриндори 3-ГМЗ ёшлари, 11-МТМ тарбияланувчилари, "Келажак” ЁМ тўгарги қатнашчилари билан учрашди. Уларни қизиқтирган саволлар жавоб бериш билан бирга, бу ерда ШКб ёшлари, айниқса спортчисеварлар учун яратилган имкониятлар қаҳрамонимизгда катта қизиқиш уйғотди.

3- ГМЗ ишчиси Камол Ҳомидов:

-Биз сафдошимизнинг юксак мукофотга муносиб кўрилганлигидан қувондик. Мен шахсан ўзим Истам билан Навоий давлат кончилик институти "Кон электромеханикаси” факультетида курсдош бўлганман. У ҳар доим меҳнатда, ўқишда, жамоатчилик фаолиятида фаоллик кўрсатиши билан ажралиб турарди. Айниқса унинг спортда эришган ютуқларига ҳаммамиз ҳавас қилганмиз. Бугунги учрашувдан ҳаммадан кўпроқ мен ҳаяжонландим десам тўғрироғ бўлади. Чунки мен шундай инсон билан дўст бўлганман. Уни юксак мукофот билан чин дилдан қутлайман.

- Ўзим спортга жуда қизиқаман –дея суҳбатимизга қўшилади алоқа участкаси ишчиси Акбар Шарипов- Самбо бўйича икки карра жаҳон чемпиони Истам Қудратов қўлидаги давлат мукофоти ва президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тақдим олтин соатларини ният қилиб қўлимга олдим. 1999 йилда туғилган ўғлим Аббос яқинда дюздо бўйича Ўзбекистон чемпонатида қатнашиб 3-ўринни олди. Қани эди у ҳам Ўзбекистонимиз байроғини жаҳон спорт мусобақаларида худди Истам акасидек юқориларга кўтартирса...

Мен шундан Ўзбекистоним учун чин фарзанд тарбиялаган ота сифатида ўзимдан ғурурланардим.

Ана шундай ҳаяжонга тўла учашувдан кейин Истам Қудратов иштирокида ШКБ қарашли 11-МТМ тарбияланувчилари билан эрталик ташкил этилди. Жажжи болажонлар акаларидай мард ўғлон бўлишга ваъда беришди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: