Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Зумрадойлик қизларимизга нима беради?

Зумрадойлик қизларимизга нима беради?

 

  

                                                       "ОРИОН” телестудияси хабар қилади:

 

 

                                   Зумрадойлик қизларимизга нима беради?

 

Мутахассислар фикрича уч-тўрт ёшдан бошлаб қиз болаларда бекаликка бўлган қизиқиш шакллана бошлайди. Шунинг учун уларга шу ёшидан бошлаб саранжом-саришталикни секин-аста тушунтириб бориш зарур. Шу мақсадда ҳозирги кунда ШКБ қарашли барча мактабгача таълим муассасаларида «Жажжи Зумрадойлар» тўгараклари фаолият юритмоқда.

ШКБ га қарашли "Лайлакча” номидаги 11-сонли мактабгача таълим муассасасида ана шу тўгаракнинг 5 ёшли қатнашчилари ўртасида "Жажжи Зумрадой” танлови ташкил этилди. Қизалоқлар таништирув, "қўғирчоқ билан сайр”, манти тугуш, эркин мавзу шартлари бўйича беллашдилар. 8 нафар иштирокчи орасидан энг уддабурон қиз –Шаҳзода Хайруллаева ғолиб бўлди.

-Муассасамизда 200 нафар ошиқ бола бола таълим-тарбия олади, – дейди 11-мактабгача таълим муассасаси «Жажжи Зумрадойлар» тўгараги раҳбари Азиза Жабборова – Шундан 108 нафари 3-7 ёшгача бўлган қизалоқлар. Уларга таълим тарбия бериш билан бирга рўзғорга тайёрлаш ҳам эътибор қаратамиз. Барча гуруҳларда спорт, рақс, мусиқа, "тўгараклари ташкил этилган. Бироқ "Жажжи Зумрадойлар ” тўгараги машғулотлари болалар учун қизиқарли. Чунки улар уйида онаси-бувиси қилаётган ишларга ёрдамлашишни истайди. Бироқ катталар «ҳали ёш-ку» қабилида уларни аяб, рўзғор ишларидан четлаштиришади. Аслида бу кўникмаларини ёшликдан шакллантириш лозим.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: