Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 2018 йил ёзининг “Сармиш”и

2018 йил ёзининг “Сармиш”и

  "Сармиш” ҳақида жуда кўп эшитган эдим. Аммо икки йилдирки бу оромгоҳга болаларимни жўнатишга юрагим дов бермасди. Сабаби оддий оналик меҳри: болам оч қолмасмикин, 15 кунлик вақт оралиғида зерикиб мени соғиниб йиғлаб қолсачи, иссиқ кунда ўзини офтобга олдириб қўйсая....

Мен эса 2018 йилнинг ёзида "Сармиш”да оромгоҳ ўз мавсумини якунлаётган бир пайтда у ерга ташриф буюрдим...

НКМК Шимолий кон бошқармасига қарашли "Сармиш” соғломлаштириш оромгоҳи тоғ ён бағирларида жойлашган. Тоза ҳаво, кўркам табиат одамни ўзига мафтун этади. Қарйиб 18 гектарни эгаллаган оромоҳ йўлакларига гоҳ-гоҳида тангадек тушишини аймаганда ёзнинг жазирамасида бошингиз устида қуёш борлигидан бехабар тураркансиз. Болажонларимиз уч мав­сум­да "Сармиш"да бўлишади, — дейди оромгоҳ раҳбари Маҳ­буба Умарова. —Уч мавсумнинг ҳар бир мавсумида 700 нафардан ошиқ ўғил-қиз дам олишди. Бу ерда болажонларнинг ўз уйдагиларидан зиёда ҳордиқ чиқаришлари учун жамоамиз билан бирга астойдил ҳаракат қиламиз. Тўгаракларда ўзлари қизиққан йўналиш бўйича шу­ғул­ланишади.

Бадиий китоб­лар­га эга кутубхонада кимдир китоб ўқиб шеър ёдлаяпти, ёнидаги хона- "Сар­миш­сой" тарихидан ҳикоя қи­лувчи музей ҳам болажонлар учун қизиқ.

Расм чизиш, ҳайкал­тарошлик, "Моҳир қўллар", "Инглиз тилини ўрганамиз" тўгараклари доим дам олув­чилар билан гавжум экан. Ҳаттоки "Моҳир қўллар тўгарагида биссердан турли тақинчоқлар ясаётган йигитларни учратдик. Ҳайратланарси, болажонлар оддий тошларга ҳам ўз орзуларини чизиш орқали нималарнидир ижод қилишяпти.

Оддий қўлчаларда ясалган ҳай­кал­тарошлик намуналари гар­чи содда, оддий бўлишига қа­рамай нимаси биландир одамни ўзига жалб этади. менга, болаларнинг орзу-ниятларини мужассам этгани билан гўзал.Яна улар шунақа тез ишлашадики, кейин билсам бу буюмлар оромгоҳда бў­либ ўта­диган кўргазмага олиб чиқишаркан.

Оромгоҳда ҳар мав­сумда болаларнинг қўлда яса­ган ижодий ишларидан катта кўргазма уюштириларкан. Унда болалар мавсум давомида фаол­ликлари сабаб қўлга ки­ритган "сармишинка" пули би­лан қатнашиб, ўзларига ёққан расм, аппликация, ҳайкалча­лардан эсдаликка харид қили­шлари мумкин бўларкан. Бу болажонларнинг яқинларига совға бўларкан.

Ҳар гал бола­жонлар "Сармиш"дан уйларига мана шундай ажойиб туҳфа, энг муҳими, унутилмас таассурот билан қайтишларини кўриб мен ҳам албатта кейинги йил ёз мавсумда албатта "Сармиш” соғломлаштириш оромгоҳига болаларимни олиб келишга қатъий қарор қилдим.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: