Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқда уйлар дизайни ўзгариши мумкин

Учқудуқда уйлар дизайни ўзгариши мумкин

 

   Инсон дунёда яшар экан, албатта, бирор касб-кор билан шуғулланиши лозим. Илм ўрганиш каби касб-ҳунарли бўлишни ҳам ота-боболаримиз фарз дея санашади. Шунинг учун бўлса керак бир йигитга 40 ҳунар озлиги ҳам бекорга айтилмаган.

ШКБ Таъмирлаш механика цехида жиҳозларни таъмирлаш цехи устаси лавозимида ишлаётган Элёр Хушназоровнинг бўш вақти ҳам тежамли. Аммо унинг ўзининг амалга оширмоқчи бўлган ғояси бор. У мамлакатимизда экологик тоза маҳсулотлардан бинолар қуришни орзу қилади.

Элёр Навоий вилоятининг Хатирчи туманида таваллуд топган. Ёшлигидан қишлоқда ўсган бола борки тешани рандадан фарқлай олади. Яна бир томони Элёрнинг дадаси Нормамат ака узоқ йиллар қурилиш соҳасида ишлаган. Ана шулар сабабми у Навоий Давлат Кончилик институтини битирган қаҳрамонимизда ҳам қурувчиликка ҳавас ортди.

 

- Юртимиз кундан –кун чирой очиб бормоқда. Замонавий иншоотлар, кўприклар, маиший бинолар, муҳташам иморатлар қад кўтармоқда. Иморатларнинг қиёфаси, ландшафт дизайни, микроиқлими, қулайлик яратиши барчаси ўзгармоқда-дейди Элёр. Ўзим шу соҳага қизиққаним сабабли уй лойиҳа макетларини ясайман. Менинг ишларимда кўпроқ ёғоч ишлатилади. Бу кўпчилик назарида қимматга тушади. Аслида бизнинг иқлим шароитида ёғочдан уй қуриш сифатли ва арзон-уй жойлар яратиш имконини беради.

Элёрнинг орзусидаги уйларга эътибор қаратамиз. Ҳаммасига замонавий тус берилган. Икки қаватли болихонали уйлар. Ихтирочининг айтишича дераза ойналарнинг кўплиги хона ҳароратини барқарорлаштириш баробарида энергияни тежашга ёрдам беради. Энг файзлиси - уйларнинг йўлакларига киришингиз биланоқ ўз-ўзидан ёнадиган чироқлар ўрнатилади ва эшиклари ҳам махсус код-рақам орқали очилади. Ҳар бир хонадонга интернет ва кабелли телевидение учун мосланган қурилмалар ўрнатилади. Ҳатто уйларда қария бобо-бибиларимизга махсус тушиб чиқадиган йўлак қилинади. Элёрнинг ихтиросида бу ерда яшайдиган хонадон эгаларининг фарзандлари учун қулай шароитлар яратилади.

Элёр туғилиб ўсган Хатирчининг Хўжақўрғон қишлоғи бу йил Президентимиз ташаббуси билан "Обод қишлоқ” дастурига киритилиб янгича қиёфа касб этмоқда. Унинг ёшликдаги орзулари – баланд ва чиройли бинолар қад ростламоқда.

Бугун мамлакатимиз келажагини Элёр каби ёшларнинг инновация ғоялари , ўша ғоялар сари дадил қўяётган қадамларига ишонади. Бугун қушлар учун бошпана вазифасини ўташи мумкин бўлган Элёрнинг бу каби уйлари кун келиб нафақат мамлакатимиз балки дунё халқларининг ҳам орзусидаги хонадонларнинг бошпанасига айланиши мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: