Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШДИ

ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШДИ

Ўз хизмат вазифасига панжа орасидан қараб масъулиятсизликка лоқайдликка йўл қўяётганлар афсуски, орамизда топилади. Қуйида худди шу масала бўйича суд олдида боши эгик, юзи шувут «қаҳрамон»ларимиз ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Нигора Асқарова (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) Гулсум Нуруллаева, Иқболой Махмудовалар иш берувчи корхона Шимолий кон бошқармаси билан ўрталарида тузилган моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома шартларини қўпол равишда бузиб келганликлари аниқланган. Яъни, Автомобиль транспорти бошқармасида ўта масъулиятли лавозим омбор мудири вазифасида ишлаб туриб, омбордаги товар-моддий бойликларни сақлаш ва уларни чиқим қилиш тартибига риоя қилмаганлар.

Шимолий кон бошқармаси маъмурияти буйруғига асосан ташкилотда ўтказилган саноқ тафтиш натижаларига кўра, 113 турдаги эҳтиёт қисмлар камомадига, 90 турдаги эҳтиёт қисмлар ортиқчалигига йўқ қўйилганлиги маълум бўлди.

Ҳуқуқбузарлар томонидан тафтиш-саноқ давомида корхона манфаатларига 25157820 сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Улар қонун олдида жавоб бериш билан бирга етказилган зарарларни ҳам тўлиқ қоплаб беришди.

Миршод ХЎЖАЕВ, туман прокурорининг катта ёрдамчиси вазифасида иш ўрганувчи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: