Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БОЛАЛАР БАХТ ЧЕЧАКЛАРИДИР!

БОЛАЛАР БАХТ ЧЕЧАКЛАРИДИР!

Болажоним, осмонгақара—

Осмон Сенинг кўзинг каби кенг,

Болам, Сендай тоза, бокира,

Осмон Сенинг ёшинг билан тенг.

Болажоним, осмонгақара –

Бизнинг бобур йўлимизўша.

Менингқўлим калталикқилса,

Сен осмонниқучоқлаб яша!

Бола табассум қилган ҳар лаҳзанинг ўзи байрамга айланади. Боланинг бегонаси бўлмайди. Унинг биргина самимий кулгуси дунёни бахтга, шодликка тўлдиради. Чиройли кўзларига, самимий нигоҳига боқсанг, ҳақиқий беғуборликни кўрасан. Ширин ва бийрон тиллари билан сўзлаётганини эшитсанг, ҳаёт ташвишларини унутасан, саодат аслида нималигини ҳис қиласан...

Болажон... Ҳар куни ота-онангга, яқинларингга нимадир ўрганганингни чексиз ҳаяжон билан айтиб берасан. Ҳа, сен қадамба-қадам улғайиб боряпсан, ўқиб, уқиб, ўрганиб боряпсан. Сендан ҳаммамизнинг, халқимизнинг умиди жуда катта. Ишонамиз, ­эртага аждодларга муносиб фарзанд бўлиб етишасан. Чунки сен бағридарё эл, меҳрибон Ватан ардоғидасан, болажон...

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: