Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Суд залидан озод бўлган йигит “ Ёш китобхон” совриндори

Суд залидан озод бўлган йигит “ Ёш китобхон” совриндори

   Муаллиф: Лайло Каримова

...Катта денгизлар дарёлар ҳисобига, дарёлар жилғалар ҳисобига тўлиб тургани каби инсон ҳам ўз маънавий оламини китоб орқали бойитиб бораркан. Китоб ҳаётда қоқилган пайтимизда энг тўғри йўл кўрсатувчи экан... Булар менинг фикрим эмас. 2017 йилнинг 10 ноябрида 17 ёшида жиноят содир этиб суд залига олиб борилган, бугун эса «Ёш китобхон» танловининг туман саралаш босқичи ғолиби ШКБ гиотехнология кони навбатчи-чилангари учқудуқлик Норбой Мамбетовнинг фикрлари... Ёшликнинг ғўрлиги, ота-онадан бироз муддат узоқда яшаб, қилган хатоси – ўғрилиги сабаб Учқудуқ Кончилик коллежи талабаси бўлган Норбой Мамбетовни суд ҳукми билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазо қўлланиши мумкин эди. Бироқ ҳаётда ҳамма нарса биз истагандек амалга ошмайди. Кимдир билиб-билмай хато қилади, қоқилади, тўғри йўлдан адашади. Тағин, бундай ҳолатга ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган бола тушса, бундан ёмони йўқ. Давлатимиз раҳбари берган ишонч сабаб, Норбойнинг ўз қилган ишидан пушаймонлиги инобатга олиниб, ЁИ учқудуқ туман кенгаши кафиллиги билан унга бериладиган жазо бекор қилинди. ШКБ ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси коллежни битирганидан кейин уни ШКБ ишга олишни ўз зиммасига олди.

Вояга етмаган бир ўспирин атрофдагиларининг ҳимояси боис тўғри йўлни топишга эришди. Норбой Мамбетов орадан бир йил ўтмасдан ШКБ Гиотехнология кони навбатчи-чилангари, Паурлифтинг бўйича Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби, Ўзбекистон ЁИ Учқудуқ туман кенгаши "Жасорат” клуби сардори, Халқ демократик партиясининг "Ёш сиёсатчи”, "Ёш китобхон” танловининг туман саралаш босқичи ғолибига айланди. Булар унинг суд залида туриб "Мен қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман. Энди фақат менга ишонган президентим учун чин фарзанд бўламан” дея берган йигитлик ваъдасидан устидан чиқиб эришган ютуқлари. У буларнинг ҳаммасига китоб сабаб бўлганини эътироф этади.

–Мен олдинлари фақат интернетда турли ўйинлар ўйнардим. –дейди Норбой.- Энг ачинарлиси бир куни ўша қутичадаги ўйинларни ҳаётда қилиб кўришга уриниб катта хатога йўл қўйдим. Шундан кейин миямни заҳарлаётган интернетдан воз кечиб китобни ўзимга дўст тутдим. Ҳозирда ўз кутубхонам бор. Унда 30дан ошиқ китобим бор. Буларни барини турли танловларда эришган ютуқларим учун ташкилотчилар менга совға қилишган.. Китоб ҳаётда қоқилган пайтимизда энг тўғри йўл кўрсатувчи экан...

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: