Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЖАРИМА ТЎЛАШИГА ТЎҒРИ КЕЛДИ

ЖАРИМА ТЎЛАШИГА ТЎҒРИ КЕЛДИ

Қонун устувор жамиятда ўзаро тенглик, адолат бўлади. Бироқ, ноқонуний фаолият билан шуғулланиб соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган, белгиланган талабларга амал қилмасдан, нафсини давлат ва жамият манфаатларидан устун қўяётган айрим фуқаролар учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5059-сонли фармони ижроси юзасидан назорат ишлари Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, айрим истеъмолчилар ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни нотўғри талқин қилиш, қонунларни менсимаслик, энергия етказиб берувчилар билан тузилган шартнома шартларига риоя қилимаслиги оқибатида табиий газ ва электр энергиясини талон-тарож қилиш ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймоқдалар.

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирларида 34 та электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш каби ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, давлат манфаатларига етказилган 81 млн. 739 минг сўмлик зарар тўлиқ ундирилган. Ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган фуқаролар жарима жазосига тортилган.

Жумладан, 10 июнь кунги ўтказилган назорат тадбирида «Кокпатас» МФЙ да яшовчи фуқаро А.Мавлонов (исми-шарифи ўзгартирилган)нинг электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги аниқланди. Оқибатда, Учқудуқ туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 6 млн. 220 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Қонунбузилишига йўл қўйган А.Мавлоновга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, яъни 861200 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Салоҳиддин ИБОДУЛЛАЕВ,

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими инспектори.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: