Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «УЧҚУДУҚ» газетаси хабар қилади: КИЧИК БИЗНЕС – ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ

«УЧҚУДУҚ» газетаси хабар қилади: КИЧИК БИЗНЕС – ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда жойларда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёш авлодни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинаётган "Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари Учқудуқ туманида ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири «КЕЛАЖАК» ёшлар марказида ўтказилди. Унда Навоий вилояти тўртинчи сектор раҳбари, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров, туман ҳокими С.Ҳамроевлар иштирок этди.

Тадбир аввалида, бугун ёшлар сиёсатига қаратилган эътибор, шу билан бирга бу борадаги ислоҳотлар узвий давом эттирилаётгани, мамлакатимизда амалга оширилаётган бар­ча ислоҳотлар аҳоли, айниқса, ёшлар ке­­лажаги учун эканлигини ҳамда мазкур учрашув ёшларнинг сиёсий, иж­тимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни­га кенг жалб этиш, бундай тизимли ишлар са­марадорлигидан доимий хабардор­ли­ги­ни ошириш ҳамда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкид­ланди.

Ёшларнинг туман ҳокими билан ташкил қилинган очиқ мулоқот тар­зидаги учрашувда ёшлар тадбиркор­лигини қўллаб-қувватлаш, солиқ имтиёз­ла­ридан фойдаланиш, ажратилаётган имтиёзли кредитлар хусусида солиқ ва банк мутасаддилари томонидан кенг маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, ёшларнинг талаб ва таклифлари тингланди. Элнора Юсупова, Дилдора Махмудовалар чорвачилик, Элмира Норматова паррандачилик билан шуғулланиш истагини билдириб, имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўрадилар. Салоҳиддин Баҳриддинов эса Истиқлол массивида маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган ёшлар мажмуасини қуриш учун 200 млн. сўм имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат этди.

Шунингдек, Солия Сайфуллаева имтиёзли кредит асосида берилаётган тикув машинасининг маркаси, неча хил чокда тикиш имконияти мавжудлиги тўғрисида маълумот беришларини сўради.

Учрашувда билдирилган аксарият таклифлар қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

Тадбирдан қайта туриб дилимдан кечган ўйлар шу бўлди: интилган, меҳнат қилган одам бор-ки, мамлакатимизда ўз меҳнатисамарасини ҳам кўради, бадавлат умр кечиради.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: