Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «УЧҚУДУҚ» газетаси хабар қилади: САЙЁР УЧРАШУВ: Эл дардига малҳам бўлмоқда!

«УЧҚУДУҚ» газетаси хабар қилади: САЙЁР УЧРАШУВ: Эл дардига малҳам бўлмоқда!

Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуси билан, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилмоқда.

Албатта, мулоқотнинг шакли кўп. Аммо инсонлар билан юзма-юз, яқиндан саломлашиб, айниқса шимол офтобнинг тафтидан қувват олган чеҳраларига қараб суҳбатлашишнинг гашти ўзгача.

Учқудуқ тумани Навоий вилоятининг саноати, чорвачилиги ривожланган ҳудуди ҳисобланади. Айниқса, Учқудуқ ўз номига монанд табиати, қизилқум чўлида марварид янглиғ жилоланиши билан ҳам ҳар бир инсонни эътиборини тортади.

Ана шундай қадим ва навқирон Учқудуқ ва Узунқудуқда саноат ходимлари, чорвадорлар, тадбиркору, ҳунармандлар ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Навоий вилоят тўртинчи сектор раҳбари, вилоят олиқ бошқармаси бошлиғи А. Бозоров, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Бахронов, туман ҳокими С.Ҳамроев, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири С.Амонов ҳамда тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари билан Узунқудуқ овул аҳолисининг сайёр учрашуви ўтказилди.

Учрашув аввалида туман ҳокими мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисид»гиқарори бўйича секторлардақилинаётган ишларҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори асосида ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Овул фуқароларидан Т.Деҳқонов, Қ.Нормуродовалар фарзандларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги «Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2925-сонли қарори асосида олий ўқув юртига имтиёз билан қабул қилинишда зарурий ҳужжатларни расмийлаштиришга амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Х.Умирбаева, П.Урозовалар эса уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги учун ҳам бу масалани ижобий ҳал этишда амалий кўмак сўрадилар.

 

Бундан ташқари, Д.Назаров овулни интернет тармоғига улаш таклифини ўртага ташлаган бўлса, яна бир фуқаро Ж.Шералиев яшаб турган уйини таъмирлашда ҳомийларнинг кўмагига муҳтожлигини билдирди.

Сайёр учрашувда овул фуқаролари томонидан ўртага ташланган муаммо ва мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган масалалар ижросини ижобий ҳал этиш мутасаддиларга юклатилди.

Яқин кунларда овулда амалга оширилиши кўзланган «Обод қишлоқ» дастури доирасида олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: