Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежига 2018-2019 ўқув йилида тўлов- шартнома асосида иккинчи мутахассисликка ўқишга қабул қилиш тўғрисида

Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежига 2018-2019 ўқув йилида тўлов- шартнома асосида иккинчи мутахассисликка ўқишга қабул қилиш тўғрисида

 

 ЭЪЛОН

Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежига 2018-2019 ўкув йилида ўрта махсус , касб – ҳунар маълумотига эга бўлмаган шахсларни, умумтаълим мактабларнинг 11- синф битирувчиларини касбий тайёргарликка эга бўлишлари учун ҳамда иккинчи мутахассисликни олишни хоҳловчи ўрта- махсус, касб- ҳунар маълумотли шахслар учун тўлов – контракт асосида қуйидаги тайёрлов йўналишлари (касби) бўйича ўқишга қабул қилиш бошлаганлигини эълон қилади.

Тайёрлов йўналишлари қуйидагилар:

1.Фойдали қазилмаларини очиқ усулда қазиб олиш бўйича техник ;

2.Очиқ кон машина ва жиҳозларини ишлатиш ва таъмирлаш бўйича уста;

3.Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси;

4.Электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва монтаж қилиш бўйича электромонтёр.

Ўқиш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ва ажралмаган ҳолда (сиртқи) ташкил этилади.Иккинчи ва ундан кейинги ўрта – махсус, касб – ҳунар маълумотини олиш учун ўқишни хоҳловчилар таълим муассасасининг қабул комиссияга қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак :

· Таълим муассасаси директорига ариза;

· 3.5 х 4.5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

· Доимий яшаш манзили тўғрисидаги маълумотнома;

· 11- синфни тугатганлиги тўғрисида аттестат ёки ўрта – махсус, касб – ҳунар маълумоти тўғрисида давлат намунасидаги диплом ( асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларнинг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим );

· №086 – У шакли бўйича тиббий маълумотнома;

· Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги хақидаги ҳужжат нусхаси;

Мурожаат учун телефон : 593-43-57

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: