Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ЎРГАНГАН КЎНГИЛ ЎРТАНСА ЁМОН…

УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ЎРГАНГАН КЎНГИЛ ЎРТАНСА ЁМОН…

Афсус надоматлар бўлсинки, аёл номига, ўзи тенги пок қалбли, эзгу орзу-умидли аёллар номига доғ туширадиган, ҳаётда ўз олдига мақсад қўйиб мақсадлари сари интилиб яшаш ўрнига тубанликка интилувчи аёллар ҳам бор. Ана шундайлардан бири Оксана Чеботарёвадир.

Ҳа, унга эгри йўлдан юриш одат бўлиб қолган. Бўлмаса, бир, икки,учинчи бор «заҳри қотил» истеъмоли учун «бангихона» ташкил этиш жиноятини қасддан содир этмаган бўлар эди. Энг ёмони Оксананинг ўзи ҳам гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилади.

Унга биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 6 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган бўлишига қарамай яна нафс қутқусига берилди. «Қадрдон»лари, «жўра»лари Р.Виктор (исм-фамилиялар ўзгартирилган) А.Сулаймонов, М.Жасулановлар билан биргаликда ўзи яшаб турган Мусатқиллик кўчасидатурли хил дорилар аралашмасидан гиёҳвандлик воситаси тайёрлашган.

Улар гиёҳвандларнинг жаргон тилида «крокодиль» деб аталувчи бу воситани истеъмол қилишга улгурмади. Негаки, туман ички ишлар бўлими томонидан ҳудудда ўтказилган «Антитеррор-тозалаш» тадбирида уларнинг кирдикорлари фош этилди.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди қарорига асосан яна учинчи бор Оксана Чеботарёвага икки йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Шунга айтсалар керакда, ўрганган кўнгил ўртанса ёмон, деб.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: