Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ПРОКУРОР ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНДИ

УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ПРОКУРОР ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНДИ

Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган йиғилишда туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, мажбурий ижро бюроси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мутасаддилари билан биргаликда кенг жамоатчилик вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди. Шунингдек, йиғилишда вилоят прокуратураси катта ёрдамчиси Алишер Жамолов ҳам қатнашди.

Мажлисда туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жорий йил олти ойи мобайнида амалга оширилган ишлар хусусида туман прокурори Шавкатжон Шерназаровнинг ахбороти тингланди. Маърузачи ўз ҳисоботида қуйидаги асосий масалаларга тўхталиб ўтди.

Бугун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими тобора мукаммалашиб, эътибор ҳар қачонгидан кучайтирилмоқда. Чунончи, туман прокуратураси томонидан "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси талабларидан келиб чиқиб, уларга эътибор оширилган. Жорий йилнинг олти ойида келиб тушган 264 та мурожаатнинг 223 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, 80 таси қаноатлантирилган. 3 та мурожаат рад этилган ҳамда 140 тасига тушунтириш берилган. 38 та ариза ва шикоятлар ҳал қилишлик учун бошқа муассасаларга юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 1 та интизомий иш қўзғатилган, судларга 24 та 115 млн. 345 минг сўмлик даъво аризалари киритилган.

Юртимиз тараққиётининг ривожи тадбиркорликнинг ҳар томонлама гуллаб-яшнашига боғлиқ экани бугун ҳеч кимга сир эмас. Шу маънода, туман прокуратураси органлари томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилмокда. Ана шундай 48 та тадбиркорлик субъектларига кўмак кўрсатилиб, уларнинг 8 тасига 1 млрд. 393 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилишига эришилди.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида жиноятлар сони 33 тани ташкил этиб, бу кўрсатгия ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42 тага камайган. Шундан бўлса-да, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар 2 тага, транспорт воситасини олиш қочиш 1 тага кўпайганлиги ҳудудда криминоген вазиятга салбий таъсирини кўрсатган. Айрим жиноятлар яъни, қасддан оғир тан жароҳати етказиш жинояти 2 тага, ўғирлик 7 тага, ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси 1 тага, фирибгарлик 7 тага, товламачилик 1 тага камайган бўлса-да, жиноятни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Афсусланарлиси, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари 8 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2 тага ошган. Энг ачинарлиси, Дарья Хильнинг руҳиятида бўлаётган ўзгаришларга у таълим олаётган мактабда, оилада, маҳаллада беэътибор бўлинганлиги оқибатида вояга етмаган қиз ўз жонига суиқасд қилиб вафот этган.

Шу билан бирга оилавий ажримлар 30 тани ташкил этиб, 23 та оилани яраштиришга эришилгани билан ажримлар сони вилоят миқёсида юқорилигича қолмоқда. Бу борада туман хотин-қизлар қўмитаси, Оила маркази кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ишларни йўлга қўйишлари лозим бўлади.

Ҳа, бугун эътиборсизликка, масъулиятсизликка йўл қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Негаки, ҳар бир мурожаатнинг, содир этилган ҳар бир жиноятнинг ортида инсонлар тақдири турибди.

Райҳон ҚОДИРОВА, махсус мухбиримиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: