Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: Соғлик – энг катта бойлик

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: Соғлик – энг катта бойлик

Соғлиғинг- саодатинг. Саломатлик- туман бойлик. Соғлик-саломатлик ҳақида гап борганда халқимизнинг бу каби пурмаъно ҳикматларини яна кўплаб келтириш мумкин.

Инсон, унинг манфаати ва турмуш фаровонлигини янада ошириш тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мазмун-моҳиятига айланди. Соғлом миллат, баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги саъй- ҳаракатлар ана шу изчил ислоҳотларга кўрк бағишламоқда. Албатта, бу каби ўзгариш ва ислоҳотлар эпкини Учқудуқ туманида ҳам бўй кўрсатмоқда.

Кўп йиллар давомида мослаштирилган бинода жойлашган туман тиббиёт муассасаси мутлақо янги кўринишда, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бинога кўчиб ўтганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. 80 ўринли марказий касалхонада юқумли касалликлар, ички касалликлар, жарроҳлик, болалар, ҳомиладорлар хасталиги ва гинекология бўлимлари, шошилинч тиббий ёрдам, реанимация ҳамда туғруқхона бўлимлари кечаю-кундуз аҳолига хизмат кўрсатаётир. Бир вақтнинг ўзида 125 қатновга мўлжалланган марказий поликлиника, 7 та қишлоқ врачлик пункти самарали фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилган туғруқхона бўлими «Саломатлик – 3» лойиҳасида 255 млн.873 минг сўм маблағ ҳисобидан энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди.

Муассасанинг тез ёрдам бўлимида 3 та автомашина аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган бўлса, улар сафига яна 3 та машина қўшилди. «Президент совғаси» бўлган УАЗ русумли тез тиббий хизмат кўрсатиш автомобили туманнинг йўлсиз, қумли йўлларида юришга ихтисослашгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Шу ўринда, кўп тармоқли поликлиника қошида фаолияти йўлга қўйилган «Ижтимоий дорихона» хусусида тўхталиб ўтсак. Навоий вилояти «Dori-darmon» АЖ қарашли 6-сонли мазкур ижтимоий дорихона ва унинг 7 та қишлоқ врачлик пунктида шахобчалари ишлаб турибди. Аҳамиятлиси, 300 хилдан ортиқ дори-дармонлар «Damas» русумли кўчма дорихона орқали олис овулларга етказиб берилмоқда.

Мулдир БУРКИТБАЕВА.

Суратда: туман тиббиёт бирлашмаси ҳаётидан лавҳалар.

Суратлар муаллифи: Тойлибой Утегенов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: