Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: АЁЛЛАРИНИ ЖИНОЯТГА УНДАЁТГАН ОМИЛЛАР

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: АЁЛЛАРИНИ ЖИНОЯТГА УНДАЁТГАН ОМИЛЛАР

Статистик маълумотларга кўра, жорий йил биринчи ярим йиллигида аёллар томонидан 4 та жиноят содир этилган. Жиноятлар ичида ўғрилик, товламачилик, гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ жиноятлар ортиб бормоқда.

Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, жиноят содир этган эркакни аёл кечиради, уни жазони ўташ муассасидан чиқишини йиллаб кутади. Аммо рафиқаси жиноят содир этган эркак деярли барча ҳолатларда нафақат аёлидан, балки болаларидан ҳам воз кечади. Охир-оқибат оилалар бузилади. Фарзандлар бебош қолади.

Баъзи бир аёлларнинг муаммоларига вақтида ечим тополмаётганимиз, эркакларнинг оилани қониқарли даражада моддий таъминлай олмаслиги ва аёллар ҳуқуқларининг камситилиши, оилада аёлга нисбатан эътиборнинг сусайиши каби муаммолар шунингдек, уларнинг спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддалар истеъмолига ружу қўйиши аёлларнинг жиноят содир қилишига сабаб бўлмоқда.

Ишсизлик, реал даромадларнинг камайиши, оила аҳамиятининг пасайиши, ажралишлар жиноятчилик даражасининг ўсишига бевосита таъсир кўрсатаётган омиллар сифатида қайд этилмоқда. Афсуски, моддий жиҳатдан муаммосиз бўлган оилаларда яшаб, ўғрилик, фирибгарлик, товламачилик каби жиноятларни содир қилаётган аёллар ҳам учраб турибди.

Аёл, барибир нозик хилқат! Унинг нафақат кўнгли, қалби, унинг жисми ҳам, табиати ҳам, умуман аёлнинг бутун олами ҳам нозикдир! Истагим нозикликнинг ўрнини дағаллик, қўполлик эгалламасин. Шундагина, аёлга берилган яратувчанлик сифати турли хил қабиҳликлар, тубанликлар соясида қолиб кетмайди.

Гулбаҳор АЛЛАНОВА, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: