Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Аёллар эркакларнинг ажралмас бир қисмидир

Аёллар эркакларнинг ажралмас бир қисмидир

 

   Исломда аёлларнинг шаъни ҳеч бир динда учрамайдиган даражада улуғланган. Динимизда аёл аввало она сифатида қадрланади. Бизнинг жамиятимизда ҳам ҳам аёлларга нисбатан алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Аёлга мунис, мўътабар бир зот сифатида қаралади.

 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:"Аёллар эркакларнинг ажралмас бир қисмидир”деган ҳадисларига биноан аёллар жамиятимизнинг бир бўлагидирлар. Шунга кўра бугунги куннинг аёли унга берилган барча ҳақ-ҳуқуқ ва яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш билан бир қаторда, аёллик иффатини сақлаб, ўз шаънига доғ тушурмасликка ҳаракат қилиши лозим.

Минг афсуски, кейинги вақтларда баъзи бир аёллар ўткинчи ҳавасга берилиб, аёллик шаънига доғ туширадиган турли хилдаги жиноятларга қўл уриб қўймоқдалар. Аёллар орасида фирибгарлик, товламачилик, ўғрилик, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиш каби жиноятлар сони ортиб бораётганлиги кишини ташвишга солмай қўймайди.

ШКБ ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Аёл шаъни”мавзуида ўтказилган давра суҳбати ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Тадбирда ШКБда ишловчи ҳаё­тий тажрибага эга, обрў-эътиборли аёллар, ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбатида "ОРИОН” телестудияси ижодкорлари томонидан тайёрланган туманимизда аёллар томонидан содир этилган жиноятларга бағишланган кўрсатув намойиш этилди. Бу иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан томоша қилинди. Шу­нинг­дек, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Алланова, Туман ИИБ бошлиғи А. Савуровларнинг аёллар билан мулоқо­ти ҳам муҳим аҳамият касб этди. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: