Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда тилла тангаларни сотиш бошланади Ўзбекистонда қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар сотила бошлайди.

Ўзбекистонда тилла тангаларни сотиш бошланади Ўзбекистонда қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар сотила бошлайди.

Бу президентнинг «Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан ўлчовли ёмбиларни ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлар бозори фаолиятини тартибга солишни ташкиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади Spot.

Тангаларни юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеалари ҳамда жамият ҳаётидаги бошқа воқеаларга бағишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки бундай тангаларни сотиш ва сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Марказий банк тангалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номинал қиймати бўйича нақд пул шаклидаги қонуний тўлов воситаси, шунингдек номинал қийматидан фарқ қилувчи нархларда коллекция, инвестиция ва тезаврация (жамғарма) объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин.

Марказий банк ҳар ҳафтада камида бир марта қимматбаҳо металларнинг бир грамм нархини аниқлайди ва эълон қилади. Мазкур нарх қимматбаҳо металларнинг бир трой унцияси учун аввалги куннинг Лондон қимматбаҳо металлар ассоциацияси (ЛБМА)нинг эрталабки фиксинг нархи ва сўмнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курсидан фойдаланиб белгиланади.

Марказий банк тангаларини сотиш ва қайтиб сотиб олиш Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари томонидан амалга оширилади ва уларнинг жойлашган манзили ҳақида маълумотларлар Марказий банкнинг расмийвеб-саҳифасида эълон қилинади.

Марказий банк тангалари жисмоний шахсларга нақд ва нақдсиз пул ҳисоб-китоблари асосида, шу жумладан халқаро тўлов карталари орқали амалга оширилади.

Марказий банк тангаларининг юридик шахсларга сотуви тўловни талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Лойиҳа билан 3 августга қадар танишиш, унга таклиф ва изоҳларни киритиш мумкин. 6 август куни кучга кириши режалаштирилмоқда.

ЎзАА.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: