Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда алиментдан қарздор шахсларни автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда алиментдан қарздор шахсларни автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш таклиф қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда парламент қуйи палатасидаги Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбати «Оила муҳитининг фарзанд тарбиясига таъсири: ажримлар таҳлили ва болалар тақдири» мавзусига бағишланди

Маълумотларга қараганда, 2017 йил мобайнида судларга алимент мажбуриятлари бажарилмаслиги билан боғлиқ 47,4 мингта, 2018 йилнинг биринчи чорагида эса 11,8 мингта ариза келиб тушган. 2018- йилнинг 1- июнь ҳолатига кўра, давлат ижрочиларида 245,4 мингта алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатлари мавжуд, шундан 60 мингтаси (24 фоизи) иш ҳақидан ундиришга қаратилган.

2017 йилда жиноят ишлар бўйича судлар томонидан 3,7 минг нафар алимент бўйича қарздорларга нисбатан ишлар кўрилган. Ҳозирга келиб алимент тўламаётган 2,3 минг нафардан зиёд фуқарога нисбатан қидирув эълон қилинган. 180 минг нафар қарздор ота ёки она доимий даромад манбаига эга эмаслиги туфайли алимент тўлай олмаётгани аниқланган.

Қатор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, бу борада қарздорларни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилиш амалиётини жорий этиш таклифи илгари сурилди.

Давра суҳбати якунида фракция томонидан юқоридаги таклифларни масъул қўмитага тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

ЎзАА.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: