Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ЁШ КЕЛСА, ИШГА…

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ЁШ КЕЛСА, ИШГА…

дейди доно халқимиз. Топиб айтилган нақл!. Негаки, бугунги ёшлар ҳар ишда фаол, ҳар соҳада пешқадам. Ана шундай ёшлар Учқудуқда ҳам кўплаб топилади. Улардан бири Назиржон Оқйўлов.

У Шимолий кон бошқармаси 3-гидрометаллургия заводида ишлайди. Лекин ишим тайин, маошим бор бўлди-да, деб қараб ўтиргани йўқ. Оиламга, туман иқтисодига оз бўлса-да ўз ҳиссамни қўшайин, деган мақсадда яқинда трикотаж маҳсулотлари тикиш цехини ташкил этди.

- ОАТ Микрокредитбанк Учқудуқ филиалидан 35 миллион сўм кредит эвазига 3 та тикиш, 1 та бичиш машиналари ва керакли жиҳозларни харид қилдик, - деди биз билан суҳбатда Назир Оқйўлов. – Фаолиятимизни янада кенгайтириб, маҳсулот турларини кўпайтиришни кўзлаганман.

Якка тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтган бу цехда Назиржоннинг онаси Махфират опадан ташқари яна бир аёл иш билан таъминланган. Ҳозирда ойига 700-800 донадан ортиқ арзон ва сифатли трикотаж маҳсулоти тикилиб, Учқудуқ дўконларига тўғридан-тўғри етказиб берилмоқда.

-Ёзги таътилда Дилдора опадан чеварчилик сир-асрорларини қунт билан ўрганмоқдаман, - дейди Мукаррам. – «Ҳунарли қиз хор бўлмас», деганларидек мен ҳам тикувчилик билан шуғулланиб, оилам иқтисодига улуш қўшсам.

МУХБИРИМИЗ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: