Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚЛИК “ЁШ КИТОБХОН” ЛАР САРАЛАНМОҚДА

УЧҚУДУҚЛИК “ЁШ КИТОБХОН” ЛАР САРАЛАНМОҚДА

 

   12-13-14 июль куни Учқудуқ Кончилик коллежида «Ёш китобхон» танловнинг туман саралаш босқичи бошланди. Қатнашчилар тест синовида ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига 25 дақиқа вақт давомида жавоб беришлари лозим бўлди. Ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланди. Тест натижаларига кўра 86 дан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги (иккинчи) босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

Маълумот ўрнида:Бу йил ушбу танловнинг туман босқичида қатнашиш учун 300 нафар ёшлар мурожаат қилган. Шулардан 34 нафари ШКБ ишчи ёшларидир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: