Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Болалар шодлиги оламни тутса...

Болалар шодлиги оламни тутса...

"ОРИОН” хабар қилади:

Болалар шодлиги оламни тутса...

ШКБда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг фарзандларининг ёзги мавсумда мароқли дам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Бугунгача Тошкент вилоятидаги "Пахлавон” ва Навбаҳор туманидаги "Сармиш” оромгоҳларида 2000 нафарга яқин болажонлар дам олишмоқда. 1-сонли Бирлашган касаба уюшмаси берган маълумотга қараганда, бу йил режага кўра Учқудуқ шаҳрида жойлашган "Юлдуз” кундузги болалар оромгоҳида 900 нафар болажонни ўз қучоғига олади. . Кундузги оромгоҳда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади ва 10 кун давомида улар кундуз куни дам олдирилади

Кундузги болалар оромгоҳлари ёш авлодни соғломлаштириш, баркамол этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади. "Лайлакча” мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган кундузги оромгоҳнинг иккинчи мавсумига бир юз элликка яқин ўғил-қиз жалб этилган. Улар учун бу ерда рус тили, инглиз тили, мусиқа оламида, ёш рассомллар, китобсеварлар, рақс, моҳир қўллар каби тўгараклар ташкил этилиб, болажонларнинг таътилни мароқли ўтказиши ва билимларни мустаҳкамлашига хизмат қилади. Айниқса, кун ора "Лочин” спорт мажмуасининг сунъий сув ҳавзасида чўмилиш болажонларга ёзнинг жазирамасида энг севимли машғулот саналади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: