Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИГА УЧҚУДУҚДАН ТУРИБ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ МУМКИН

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИГА УЧҚУДУҚДАН ТУРИБ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ МУМКИН

  "ОРИОН” хабар қилади:

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИГА УЧҚУДУҚДАН ТУРИБ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ МУМКИН

Мухлиса Шерназарова шу йил Учқудуқ Кончилик коллежини битирган. Унинг бирдан-бир орзуси ҳуқуқшунос бўлиш эди. Ўқиганда ҳам Тошкентдаги олий муассасада таълим олиш. Бироқ Тошкент –Учқудуқнинг масофаси 800 км ошиқ. Бориб келишнинг йўлкираси унинг 5 кишилик оиласи бюджетига катта таъсир қилади. Яна қиз бола бўлганлиги учун узоқ йўлга бирорта ҳамроҳ қўшилиши керак. Бир ойда икки марта пойтахтга бориб келишнинг ўзи бўлмайди...

 

- Мухлисадан ташқари яна икки нафар талабам бор дейди Мухлисанинг онаси. Жорий йил абитуриентлар томонидан Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатлар синов тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилгани бошқаларни билмадиму менинг елкамдан катта бир тоғни қулатди. Чунки бир марта Учқудуқдан Тошкентга бориб келиш харажатлари учун бир миллионча пул керак бўларди. 
Учқудуқ туман давлат хизматлари марказига келган Тошкент давлат юридик университети абитуриентлари олдингидек бир тўплам ҳужжат тақдим этишлари шарт эмас, уларни рўйхатга киритиш учун паспорт ва ўрта ёки ўрта-махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжатни топширсалар бўлгани. Бу ҳам аҳолига қулайлик яратмоқда 

 

Маълумот учун, 15 июндан бугунги кунгача Тошкент давлат юридик университетига 5 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: