Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Президент ташрифидан сўнг... Учқудуқда янгилик

Президент ташрифидан сўнг... Учқудуқда янгилик

Президентимиз шу йилнинг апрел ойида Навоий вилоятига ташрифлари чоғида Томди туманида бўлиб, чўл ҳудуди аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаган ва бу ерда истиқомат қилувчиларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида тегишли кўрсатма ва таклифлар берган эдилар. Ўшалар орасида ШКБ ишчилари ва оилалари учун тиббий хизмат кўрсатиб келаётган "Кончи” даволаш профилакториясини капитал таъмирлаш ва янги замонавий тиббий техникалари билан таъмин этиш таклифи ҳам бор эди. Орадан икки ойлик вақт ўтиб "Кончи” да қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

ШКБ раҳбариятига кўра, "Кончи” даволаш профилакториясида 2 млрд сўмлик капитал қурилиш ишлари олиб борилади. Ҳозирда "Азим-Аваз келажаги” қурилиш фирмаси бинонинг том қисмини, "Хит трейдинг” тадбиркорлари эшик ва ромларни, "Бекзод Келажак Нур” қурувчилари эса пардозлаш ишларини бажаришга киришган.

Бир мавсумда 90 кишини қабул қилиш имконига эга даволаш профилакториясида йил давомида 2070 нафар ишчи –хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўз соғликларини тиклашади. Ўз ишчиларининг соғлигига эътиборсиз бўлмаган НКМК ШКБ томонидан "Кончи” даволаш профилакторияси учун 1млрдлик энг сўнгги русумдаги тиббий аппаратлар Учқудуққа олиб келинади.

Энди президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишда юксак самаралар беради.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: