Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларини қатъий нархларда сотиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларини қатъий нархларда сотиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди


 

Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий нархларда сотиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Бу кеча, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган "Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ўз ифодасини топди.
2018 йил 1 августдан давлат рўйхатидан ўтказиш учун юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини, жумладан, дори моддалари ва дори препаратларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини тан олинади.
Ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш уларнинг сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархига 10 фоиз чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига 2018 йил 20 июлга қадар муддатда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхатини шакллантириш топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: